244 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Жиддан шаҳридан Тошкентга олибкетилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50810-244_нафар_ўзбекистонлик_зиёратчи_Жиддан_шаҳридан_Тошкентга_олибкетилди
Коронавирус тарқалгани туфайли Умра сафарини амалга ошираётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларни чартер рейс билан Саудия Арабистонидан олиб кетди
(last modified 2020-03-10T07:35:22+00:00 )
март 09, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  •  244 нафар ўзбекистонлик зиёратчи Жиддан шаҳридан Тошкентга олибкетилди

Коронавирус тарқалгани туфайли Умра сафарини амалга ошираётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларни чартер рейс билан Саудия Арабистонидан олиб кетди

Дарё сайтига кўра, «Умра амалини бажараётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар чартер рейс билан Жидда шаҳридан Тошкентга олиб кетилди. Барча йўловчиларнинг тан ҳарорати икки марта текширувдан ўтказилди, коронавирус аломатлари топилмади», — деган агентлик вакили.

Қайд этилишича, олиб кетилган фуқароларнинг барчаси яшаш жойида 2 ҳафта давомида шифокорлар назоратида бўлади.

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 8 март куни қиролликда коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус тарқалгани сабабли Uzbekistan Airways 27 февралдан бошлаб Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновларни вақтинчалик тўхтатган.