Излаш
-
Sep 27, 2026
Эроннинг ядро улоқтириш бўйича вакили рекорд ўрнатиб, Нагоядаги Осиё ўйинларининг йигирманчи мавсумида олтин медалга сазовор бўлди.
-
Sep 26, 2026
«Исроил — бизнинг уйимиз» партияси раҳбари ижтимоий тармоқларда хабар тарқатиб, Бинёмин Нетаньяхунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқига муносабат билдирди.
-
Sep 24, 2026
Эрон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида шундай деди:«Америка томонининг баёнотлари зўравонлик руҳининг яққол намоёни ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига зиддир. Эрон халқини таҳдид қилиш халқимизни янада жипслаштиради ва эронликларнинг қаршилик кўрсатиш иродасини кучайтиради».
-
Sep 23, 2026
АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларга бор-йўғи тахминан олти ҳафта қолган бир пайтда, янги сўров натижаларига кўра, Дональд Трампнинг машҳурлиги мисли кўрилмаган ва тарихий даражада пасайган.
-
Sep 23, 2026
Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг учинчи куни Эрон вакиллари бир олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
-
Sep 21, 2026
Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
-
Sep 20, 2026
«Вашингтон пост» газетаси Дональд Трампни Эрон урушида мағлуб бўлган томон сифатида таърифлаб, бир экспертнинг сўзларига таянган ҳолда, «АҚШ ўзининг асосий стратегик мақсадларига эришишда мағлуб бўлгани инкор этиб бўлмайди», деб ёзди.
-
Sep 20, 2026
Яман Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёднинг ҳаракатларини қоралаб, Яман қонуний жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.
-
Sep 17, 2026
Яман Қуролли кучлари вакили Саудия душманининг Яманга уюштирган 450 та ҳаво ҳужумига ишора қилиб, «Арамко» компанияси ва «Хамис Мушайт» ҳаво базасига қарши ўнлаб баллистик ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари билан икки бор операция ўтказилганини маълум қилди.
-
Sep 12, 2026
АҚШ Вакиллар палатасининг демократик партияга мансуб аъзоси ушбу мамлакат президентининг сиёсат ва ҳаракатларини танқид қилиб, Трамп маъмурияти АҚШ тарихида мавжуд бўлган энг коррупциялашган ҳукумат эканини таъкидлади
-
Sep 08, 2026
Исроил оммавий ахборот воситалари Ливан жанубидан қайтганидан сўнг, ишғол қилинган ҳудудларнинг жанубидаги Кирьят-Гат яқинида сионистик режим ҳарбий хизматчисининг ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берди.
-
Aug 27, 2026
Вазири уруши АҚШ Қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғининг эҳтимолий ворислари сифатида кўрилган камида 3 нафар юқори мартабали офицерни ишдан бўшатди.
-
Aug 27, 2026
Ислом инқилоби посбонлар корпуси вакили генерал Ҳусайн Муҳаббий: «Агар АҚШ Эрон шартларини қабул қилмаса, Ҳурмуз бўғози ҳеч қандай ҳолатда очилмайди», деди.
-
Aug 26, 2026
Эрон Ислом Республикаси ва Уммон Султонлиги қўшма баёнотда Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик қўшма денгиз қатнови коридорини ташкил этиш ҳамда бўғозни миналардан тозалаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилганини маълум қилди
-
Aug 25, 2026
Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Покистон армияси қўмондони билан учрашувда шундай деди: «Биз ўзаро англашув меморандуми шартларининг бажарилишини қатъий кузатиб бормоқдамиз ва айнан Америка ушбу келишув асосида ўз мажбуриятларига содиқ қолиши керак».
-
Aug 23, 2026
Эрон Мудофаа вазири вазифасини бадарувчиси, Эроннинг Мудофаа ва ҳимоя кучини таъкидлар экан, деди: сӯнгги икки урушда, Эрон мудофаа вазирлиги душман ҳужумларига қарамай, ҳарбий тажҳизотлар ва қуроллар ишлаб чиқаришни фаол тарзда сақлади ва уруш вазиятида ҳаво ҳужумига зид ва ҳаво ҳужуми системалари майдонга кирди.
-
Aug 22, 2026
АҚШ Конгрессидаги демократларвакили, Эронга қарши урушда, Доналд Трамп давлатининг ҳаракати ва фаолиятини танқид қилар экан, деди: давлат Эрон билан уруш учун ҳеч қандай аниқ стратегияга эга эмас.
-
Aug 18, 2026
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашиб, музокаралар ўтказди.
-
Aug 18, 2026
Германия Бош вазирлиги офиси киберҳужум оқибатида бир нечта вазирликнинг Германия ҳукумати ахборот технологиялари тармоғи билан алоқаси узилганини маълум қилди. Терговчилар ҳужумнинг тарқалишининг олдини олиш ва унинг кўламини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
-
Aug 18, 2026
БРИКС давлатлари атроф-муҳит вазирларининг 12-саммити Эрон ва бошқа аъзо давлатлар иштирокида сешанба куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.