Излаш
-
Feb 24, 2022
ОАВ Киев ва Харков шаҳридаги Украина армияси қўмондонлиги базаларини ҳаво ҳужумларига учраганини хабар қилишмоқда.
-
Feb 23, 2022
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти томонидан Донецк ва Луганск минтақаларни расман тан олингани ортидан илк сўзларида, Вдадимир Путининг ушбу ҳатти-ҳаракати Украинага қарши босқиннинг бошланиши эканлигини таъкидлаб, Москва ҳукумати ва Россиянинг иккита йирик молиявий муассасаларига қарши санкциялар қўллашини хабар қилди.
-
Feb 21, 2022
Россия президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотида НАТО давлатларини Украинага қурол-яроқ ва ўқ-дорилар жўнатаётганини танқид қилди.
-
Feb 17, 2022
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали суҳбатда Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдамини қабул қилиб бўлмас деб атади.
-
Feb 15, 2022
Украина президентининг таъкидлашича, Россиянинг Киевга ҳужуми чоршанба куни содир бўлади.
-
Feb 14, 2022
Британия ҳукумати Лондоннинг можаро авж олган тақдирда Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ва иқтисодий ёрдам пакетини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини эълон қилди.
-
Feb 12, 2022
Москва Украинага яқинлашиб келаётган босқин ҳақидаги хабарларни Россияга қарши сохта разведка кампанияси сифатида қоралади.
-
Jan 20, 2022
Оқ уй ҳукумати Эстония, Литвия ва Латвияга Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган ҳалокатли қуролларни юбориш учун яшил чироқ кўрсатди.
-
Jan 20, 2022
Чоршанба куни кутилмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга келган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг мамлакатга бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги даъволарини такрорлади. Блинкен таҳдидли оҳангда Россия Украина билан чегарасига қўшин тўплаш орқали Украинага қарши чора кўришга интилаётганини айтди: "Россия дипломатия ёки тўқнашув ўртасида танлов қилиши керак, чунки [тўқнашув] Москва учун оқибатларга олиб келади ва Путин [санкцияга] учрайди"
-
Jan 19, 2022
АҚШнинг расмийларидан бири Россия ва Украина ўртасида кескинликлар кучайтирса Байден ҳукумати Киевга қўшимча қуро -яроқ жўнатади деб айтди.
-
Dec 23, 2021
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Ервопа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Жозеп Боррел Россиянинг Украина ҳар қандай эҳтимолийҳ ужумлари тўғрисида огоҳлантирди.
-
Dec 15, 2021
Россия президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, НАТО томонидан Украинага қурол-яроқ юборилишини Россия учун таҳдид деб атади.
-
Dec 07, 2021
Вашингтон ҳукуматининг Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужум уютириш учун рус ҳарбийларининг тайёргарлик кўраётган тўғрисидаги иддаолари лойиҳалари масаласида Москв билан кескинликлари давомида, АҚШ расмийлари Россияга қарши иқтисодий санкцияларни кучайтириш пайида бўлганини хабар қилишди.
-
Nov 28, 2021
Россия ташқи разветка хизмати раиси АҚШнинг Россия ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги иддаоларини Вашингоннинг ташвиқот ҳаракати деб атади.
-
Nov 27, 2021
НАТО Бош котиби, Россияни Украинага қарши куч ишлатишдан огоҳлантирди.
-
Jun 12, 2021
АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Россия президентлари учрашувидан олдин Вашингтон Украинага 150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.
-
Apr 16, 2021
Россия ташқи ишлар вазирлиги Нато ташкилотига Украинага ҳар қандай қурол-яроқ юбориши бўйича гоҳлантириш берди ва бу сайъ-ҳаракат кескинликларни бартараф этиш учун кўмак бермайди,-деб таъкидлади.
-
Mar 02, 2021
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россиянинг эҳтимолий ҳужумига қарши Украинанинг имкоинятларини ошириш баҳонасида Киевга 125 мллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини маълум қилди
-
Dec 12, 2020
Россия федерацияси ҳукумати Украинага қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирилганини эълон қилди.
-
Dec 08, 2020
БМТ Бош ассамблеяси Россия қўшинларини Украина ва Қрим ярим оролидан олиб чиқиши тўғрисида резолюциясини эълон этди.