Москва Украинага ҳужум қилиш қарорини рад этди
(last modified Sat, 12 Feb 2022 06:21:56 GMT )
феврал 12, 2022 11:21 Asia/Tashkent
  • Москва Украинага ҳужум қилиш қарорини рад этди
    Москва Украинага ҳужум қилиш қарорини рад этди

Москва Украинага яқинлашиб келаётган босқин ҳақидаги хабарларни Россияга қарши сохта разведка кампанияси сифатида қоралади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова телеграммада шундай ёзди:“Оқ уйнинг ёлғон тушунча ҳосил қилиши ҳар қачонгидан ҳам равшанроқ; "Провокациялар, нотўғри маълумотлар ва таҳдидлар уларнинг севимли усуллари".

Захарованинг қўшимча қилишича, Россияга қарши кенг кўламли ёлғон ахборот кампанияси контекстида Ғарб расмийларининг позицияси муҳим.

Германия канслери Олаф Шултс жума куни Россия-Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириб, Москвани бундан кейинги ҳар қандай тажовуз катта харажатга олиб келишидан огоҳлантирди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба ҳам Россияни 48 соат ичида ҳарбий ҳаракатларини тушунтиришга чақириб, айтди:Биз Украина хавфсизлигини таъминлаш учун барча дипломатик воситалардан фойдаланишда давом этамиз. Айни пайтда АҚШ, Британия, Дания ва Норвегия Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ортидан ўз фуқароларини зудлик билан Украинани тарк этишга чақирмоқда.

Ёрлиқ