Путин ва Байден учрашуви арафасида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатди
(last modified Sat, 12 Jun 2021 10:24:15 GMT )
июн 12, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Путин ва Байден учрашуви арафасида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатди
    Путин ва Байден учрашуви арафасида АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатди

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Россия президентлари учрашувидан олдин Вашингтон Украинага 150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Кеча Пентагон  Жо Байден ва Владимир Путиннинг учрашувидан бир неча кун қолганида Киев давлатига  150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам топширган.

Хабарга биноан, АҚШ ҳарбий ёрдам пакети доирасида  Украинага артиллерия радарлари, учувчисиз уочқлар ва телекоммуникация ускунларини юборишга ваъда берган.

Пентагоннинг хабар қилишича,  пакетнинг  яна бир қисми -Украина кучларига ҳарбий тайёргарлик ва маслаҳатлашиш ва мамлакат чегараларида хавфсизликни яратишдир.

АҚШ Мудофаа вазирлиги - Pentagon 150  миллион долларлик пакет АҚШ конгресси томонидан Украина учун тасдиқланган маблағларнинг қолдиғи эканлигини қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ