-
40 миллиондан ортиқ киши Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
декабр 30, 2018 14:272018 йилда Ўзбекистон давлат чегаралари ўтказиш пунктлари орқали 40 миллиондан ортиқ киши ва 1,7 млн транспорт воситаси ўтказилди. Бу 2017 йилдагидан икки баробардан кўпроқ демакдир, дея хабар қилди Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати.
-
Путин Шавкат Мирзиёев номига табрик телеграммаси йўллади
декабр 30, 2018 13:46РФ президенти Владимир Путин хорижий давлатлар президентлари ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарларини кириб келаётган 2019 йил билан табриклади, деб хабар қилди Кремль матбуот-хизмати.
-
Ӯзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қанча?
декабр 30, 2018 13:22Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 16,4 млрд. долларни ташкил қилди. Бу маълумот Марказий банкнинг "Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" тўғрисидаги ҳисоботида келтирилди.
-
Андижонда юз берган ёнғинда хонадон келини ёниб кетди
декабр 30, 2018 13:14Андижон шаҳрининг «Исломобод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 28 декабрь куни юз берган ёнғинда хонадон келини ҳалок бўлди.
-
Қозоғистонда Ўзбекистон консуллик бўлими иш бошлади
декабр 30, 2018 13:01Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.
-
Асакадаги автомобиль заводи 15 кунга ёпилади
декабр 30, 2018 11:52Асакадаги GM Uzbekistan заводи янги йил муносабати билан 15 кунлик таътилга кетди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.
-
Ҳамма назорат остида: Мобил телефонлар ёппасига қайддан ўтказиш бошланди
декабр 30, 2018 10:26Вазирлар Маҳкамасининг «Мобил қурилмаларни қайддан ўтказиш тартиби ва шартлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси рус тилида муҳокамага ташланди
-
Абу-Дабида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди (фото)
декабр 30, 2018 07:2327 декабрь куни Шайх Зайид номидаги Абу-Даби маданий мерослар фестивали доирасида ўзбекистонлик ошпазлар 10 минг кишилик ош дамлашди.
-
Умра учун чекловлар бекор қилинди
декабр 30, 2018 07:14Ўзбекистон ҳукуматининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритилди.
-
Ўзбекистон гази Қозоғистон орқали транзит қилинади
декабр 30, 2018 07:08Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзбек газининг Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиниши тўғрисида келишув имзолади, деб хабар берди «КазТрансГаз» АЖ матбуот хизмати.