Андижонда юз берган ёнғинда хонадон келини ёниб кетди
декабр 30, 2018 16:44 Asia/Tashkent
Андижон шаҳрининг «Исломобод» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 28 декабрь куни юз берган ёнғинда хонадон келини ҳалок бўлди.
Ёнғин оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонида томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарар кўрган. «Ёнғин ўчириш вақтида хонадон эгасининг келини — З.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Келиннинг жасади суд-тиббий экспертизасига юборилган. Аниқланишича, ёнғин электр симларининг қисқа туташувидан келиб чиққан.
Ёрлиқ