Қозоғистонда Ўзбекистон консуллик бўлими иш бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41702-Қозоғистонда_Ўзбекистон_консуллик_бўлими_иш_бошлади
Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 30, 2018 16:31 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Ўзбекистон консуллик бўлими иш бошлади

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси консуллик бўлими Остона шаҳрида фаолият юритишни бошлаши муносабати билан шуни маълум қиламизки, 2019-йилнинг 1-январидан эътиборан унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанди вилоятлари киради", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳрида Бош консулхонаси очилгунига қадар 2019-йилнинг 1-январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси консуллик округига Олма-ота ва Чимкент шаҳарлари, Олма-ота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.