Путин Шавкат Мирзиёев номига табрик телеграммаси йўллади
(last modified Sun, 30 Dec 2018 12:16:27 GMT )
декабр 30, 2018 17:16 Asia/Tashkent
  • Путин Шавкат Мирзиёев номига табрик телеграммаси  йўллади

РФ президенти Владимир Путин хорижий давлатлар президентлари ва ҳукумат раҳбарларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарларини кириб келаётган 2019 йил билан табриклади, деб хабар қилди Кремль матбуот-хизмати.

Путин ўз табрик телеграммасини Марказий Осиё раҳбарларига ҳам йўллади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига юборилган табрик телеграммасида Россия-Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатлари жуда муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлаб ўтди.

"Тошкентдаги музокаралар икки давлатнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ҳарбий-техник соҳасидаги, қишлоқ хўжалиги ва тинч атом соҳасидаги ҳамкорлиги кенгайишига хизмат қилди", - деб қайд этган Россия президенти.

Россия давлати етакчиси, биргаликдаги сайи-ҳаракатлар билан Россия ва Ўзбекистон барча йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли алоқаларни оширишга, ва бу иккала давлат манфаатларига тўлиқ жавоб бериб, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатилишига хизмат қилишига ишонч билдирган.

 

Ёрлиқ