Pars Today
Германия ўтган ҳафта давомида Тошкент орқали Афғонистондан 2 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилганини Германия ТИВ матбуот хизмати хабар қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Ангела Меркель кечанги телефон орқали мулоқотида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқди ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашди.
Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Ўзбекистонни Германияга Кобулдаги фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакат перзидентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан мулоқот қилди.
Кеча видеоконференция шаклида Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси кўмагида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган Ўзбекистон - Германия давра суҳбати ўтказилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тиклангани эълон қилди.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Германиядаги элчихонаси ва Германиянинг "GfM Gruppe" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим амалга ижро этила бошланади.