август 19, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари фуқароларни Афғонистондан Ўзбекистон орқали эвакуация қилиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар
    Ўзбекистон ва Германия раҳбарлари фуқароларни Афғонистондан Ўзбекистон орқали эвакуация қилиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Ангела Меркель кечанги телефон орқали мулоқотида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқди ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашди.

Кун сайтига кўра, Афғонистонда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.

Фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда яқиндан мувофиқлашувни ва фаол идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

Ўзбекистон ва Германия раҳарлари Минтақадаги вазиятнинг янада ривожланиши бўйича олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ёрлиқ