июл 19, 2021 09:55 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Берлин афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилмоқчи
    Тошкент ва Берлин афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилмоқчи

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида мамлакат перзидентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан мулоқот қилди.

Германия вакили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундай юқори даражадаги халқаро форумни ташкил этиш бўйича ташаббуси ўз вақтида ўтказилгани ва унинг кун тартиби жуда долзарб аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди, ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига ўзаро ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди деб хабар қилган Кун сайти

Томонлар Афғонистондаги қуролли можаронинг авж олишидан хавотир билдирди ва дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари мулоқотида, томонлар Афғонистон борасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган, хусусан, афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими ва чегарадаги воқеалар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Ёрлиқ