• Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    декабр 12, 2017 12:09

    Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Карамнинг барча турларида глюкозинолатлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар саратондан ҳимоя қилувчи энг яхши воситалар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар ички органларда бактериялар табиий равишда пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

  • Илмий янгиликлар сари

    Илмий янгиликлар сари

    декабр 11, 2017 11:37

    Аллергия жуда қадим замонлардан буён инсоният турмуш тарзига салбий таъсир этган. Охирги 10 йил ичида аллергия бутун дунё медиклари, биологларининг актуал муаммоси бўлиб қолди. Бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра ҳозирги пайтга келиб аллергик касалликлар тарқалиши буйича 3 ўринда, 2005 йилга келиб эса 1 ўринга чиқиши аниқланган.

  • Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    ноябр 14, 2017 12:18

    Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулосага келдилар.

  • Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    ноябр 14, 2017 12:15

    Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ (с) тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса,таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.

  • Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    ноябр 14, 2017 12:13

    Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.

  • Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    ноябр 14, 2017 12:10

    Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига бе-рилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни ис-теъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз.

  • Ислом ва саломатлик

    Ислом ва саломатлик

    ноябр 14, 2017 12:07

    Бугунги кунда барча руҳий ва жисмоний касалликларнинг келиб чиқиши кӯп емоқдан бӯлганини бугунги кун илм ва диний таълимотларда ҳам тасдинланмоқда. Ислом дини таълимотларига кӯра киши то очликни ҳис этмаса овқатланмаслиги маъқул. Диний таълимотларда келганидек, еб ичиб, исрофгарчиликка йӯл бермаслик лозим.

  • Илмий янгиликлар сари

    Илмий янгиликлар сари

    октябр 18, 2017 10:22

    Яқинда эронлик мутахассислар томонидан нафас йӯллари касалликларига гирифтор бӯлган беморлар учун автоматик оксигенлаш аппарати ихтиро этилди. Бу аппарат исми “фоллометр диджитал” бӯлиб, у ӯпка-нафас йӯллари касалликларига чалинганларга автоматик ҳолда ёрдам этади.

  • Илмий янгиликлар сари

    Илмий янгиликлар сари

    октябр 10, 2017 10:02

    Яқинда эронлик мутахассислари, Амир Кабир исмидаги университети мутахассислари томонидан жигар саратонини даволайдиган наномослама ихтиро этишга ноил бӯлишди.

  • Илмий янгиликлар сари

    Илмий янгиликлар сари

    октябр 10, 2017 09:58

    Яқинда Эронда ҳужайра лейкемия (саратони)-ни аниқлаш янги усули ихтиро этилди. Эронда бу усул биринчи маротаба Машҳад шаҳрида қӯлланилган бӯлиб, бемор ва касаллик ташувчиси орасидаги фарқиятларни аниқлайди. Келажакда ҳар ким бу касалликка қарши ваксина олиш ё ки қон анализи топширмоқчи бӯлса, бу марказга мурожаат қила олади.