Ислом ва саломатлик
Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ (с) тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса,таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.
Инсон танасида оғиз муҳим узв бӯлиб, кӯп ишларни анжом беришда кӯмаг этади. Тишлар ёрдамида овқатни парчалаш овқатни қоринда ҳазм бӯлишига катта таъсир етказади. Шунинг учун ҳам ҳар кимниннг тишлари солим бӯлмаса, ҳозима систамаси узвлари касалликларига чалиниши мумкин. Тишларни саломатлигига аҳамият бериб, уларни асраб-авайлайлик.
Мисвокдан фойдаланиш бир суннат бӯлиб, унинг тарихи ислом динининг зуҳур этишидан олданга бориб қайтади. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) мисвоклан фойдаланишга буюриб, ундан фойдаланиш усулларини баён этганлар.
Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ (с) тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса,таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.
Шу сабабли юзлаб йиллар давомида мусулмонлар мисвокдан фойдаланишади ва бу амал бир суннатдек давом этиб келмоқда. Ҳазрат Имом Содиқ (а) бу борада буюрмишлар: “Пайғкмбарлар суннатларидан бири, бу мисвок қилишдир”. Мисвок қилиш Парвардигор ризоятини жалб этишига сабаб бӯлиб, пайғамбарлар учун бир суннат ва оғизни покловчи бир воситадек қилиб қӯйган.
Бугунги кунда барча тиббий марказларда оғиз бӯшлиғини тоза тутишга риоят қилишга катта аҳамият берилган. Чунки касалликнинг олдини олиш унинг даволашдан яхшироқ эканлиги ҳаммага маълум.
Соҳа мутахассислари фикрига кӯра гигиенага риоят этиш саломатликни таъминлаш асосий йӯлларидан биридир. Аксинча агар киши оғиз бӯшлиғи саломатлиги ҳақидаги маълумотлардан бехабар бӯлиб қолса, унинг милк ва тишлари турли касалликларга чалиниши мумкин. Бугунги стоматология илмида касалликнинг аввалги марҳаласида олдини олиш учун бир қатор чора-тадбирлар ӯрилган. Шу равишларнинг бири бу мисвок қилиш деб ҳисобланади. Тишларимизни тиш чўткалари билан ювиш баробарида уларни махсус иплар (флосс) ва тиш тозалагичлар ёрдамида қўшни тишларга жипслашган юзаларини тозалаш тавсия этилади.
Шахсий гигиенани бемор ўзи шахсий гигиена воситалари, яъни мисвок, чўтка, паста, ипли флосслар, элексирлар билан амалга оширади. Маълумки, тиш 5 юзадан иборат. Тиш юваётганда эса биз мана шу юзаларнинг фақатгина 3 тасини тозалаймиз холос.
Бошқа тишлар билан жипслашиб турган олдинги ва орқа юзаларини тозаламаймиз. Бу юзаларни тозалаш учун тиш чўткаларининг ўзи кифоя эмас. Тишларнинг жисплашиб турган ушбу юзаларидаги тиш карашлари ва овқат қолдиқлари эса тишларни кариесга ошно бўлишларига янада тарафдор ҳолда ўз фаолиятларини ишга сола бошлайди.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Чиройли табассум ва соғлом тишлар дарҳол эътиборни тортади ва ҳар доим суҳбатдошни сизга мойил қилади. Ҳолбуки мафтункор табассумга эга бўлиш қийин эмас, бунинг учун барчамиз болаликдан биладиган асосий қоидаларга амал қилишнинг ўзи кифоя. Муҳими уларни мунтазам равишда ва пухталик билан бажариш зарур.
Тишларни мунтазам равишда, яъни кунига икки марта тозалаш зарурлигини деярли барчамиз болаликдан биламиз, бироқ ҳаммаям бу қоидага амал қилмайди. Кўпчилик тишларни кечқурун тозалашни унутиб қўяди. Ҳолбуки, айнан кечки тозалаш ишлари тишлари кариесдан кўпроқ ҳимоя қилади. Бунинг устига, стоматологлар тишларни ҳар сафар овқатлангандан кейин тозалаган маъқул, деб ҳисоблайди. Тишларни нафақат мунтазам равишда, балки тўғри тозалашни ҳам билиш керак. Бунинг учун камида икки-уч дақиқа давомида чўтка билан юмшоқ ва қисқа ҳаракатларни амалга ошириш лозим. Милкларни чўтка билан қаттиқ босманг, бу уларнинг шикастланишига ва таъсирчан бўлиб қолишига сабабчи бўлади.
Шунингдек, тишларни горизонтал тарзда тиш қаторлари бўйлаб ҳаракатланган ҳолда тозалаш ҳам мумкин эмас. Бу ҳолатда тишга ёпишган қолдиқлар тозаланмайди, аксинча тишлар орасига тушиб қолади. Тиш тозалашда катта озиқ тишларга, милклар чизиғига ҳамда пломбалар ва коронкалар атрофидаги соҳаларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.