Ислом пайғамбарининг набиралари ва қаршиликни тушунтирган аёл Ҳазрати Зайнаб ҳақида нималарни биласиз?
-
Ислом пайғамбарининг набиралари ва қаршиликни тушунтирган аёл Ҳазрати Зайнаб ҳақида нималарни биласиз?
Ҳазрати Фотима / ислом пайғамбарининг қизи/ ва Имом Али /а/нинг / ислом пайғамбарининг давомчиси ва васийлари/ қизлари Зайнаб /а/ ислом тарихидаги собитқадам шахс ва кўплаб фидоийликлари туфайли Ошуро қўзғолонининг байроқдори ва Карбало асирларининг қўриқчиси сифатида танилган.
Кўпчилик тарихчилар ҳазрати Зайнаб/а/ ҳаётидаги энг муҳим воқеани Карбало воқеаси деб билишган. Имом Ҳусейн /а/ билан Карбало воқеасида шаҳид бўлунларича бирга бўлган... имом Ҳусейн /а/ шаҳид бўлгач улар бошқа омон қолганлар билан бирга асирга олиниб, Куфа ва Сурияга олиб кетилган. Ҳазрат Зайнаб /а/душманлари билан юзмаюз туриш ва уларни фош қилиши, акаси Имом Ҳусейн шаҳид бўлганидан кейиин Аҳл Байтнинг мавқеи ва адолатсизлигини танитиш мақсадида Карбало қўзғолонининг байроқдори сифатида таништирилди. Унинг ваъз ва маърифатлари ҳам Ошуро достоининг сақланиб қолиши ва халқнинг уйғонишининг сири ҳисобланган. Ҳазрати Зайнабни сабр тимсоли ва сабр қаҳрамони сифатида таниширганлар. Диннинг муқаддслигини ҳимоя қилиш йўлида қаршилик кўрсатиши, мусибатларда сабр қилиш, душман олдида ожизлик кўрсатмслик, одамлар олдида нолимаслик Ҳазрати Зайнабнинг сабр хусусиятридандир. Ошуро куни биродарлари Имом Ҳусейннинг қонга беланган жасадини кўриб, шундай дедилар: "Илоҳим, биздан /пайғамбар аҳлидан/ ўз йўлингда бу қурбонлик ва ўлимни қабул қилгин. Шунингдек у Ибн Зиёдга: мен гўзалликдан бошқа нарсани кўрмадим, деб айтганлар.
Ислом Инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳам қаршиликарни изловчи бу хоним ҳазрати Зайнаб /а/нинг шахсияти ҳақида деганлар: Ҳазрати Зайнаб -ал-Кубро /а/ достони... Ошуро достонини тўлдиради. Ҳазрат Зайнаб /а/ ижоднинг буюкликигини тарихидаги бошқа буюк воқеалар билан солиштириб бўлмайди. Буни Ошуро ҳодисасининг ўзи ўзи билан таққослаш керак.Бу улуғ инсон, ислом ва инсониятнинг улуғ бекаси оғир тоғ азоблари олдида ўз қаддини мустаҳкамлаш ва баланд кўтара олди... Душманлар қаршисида ҳам, мусибат ва аччиқ ҳодисалар олдида ҳам мағрур чўққидек баланд турди, сабоқ , ибрат , етакчи ва кашшоф бўлди.