Ислом ва саломатлик
Бугунги кунда барча руҳий ва жисмоний касалликларнинг келиб чиқиши кӯп емоқдан бӯлганини бугунги кун илм ва диний таълимотларда ҳам тасдинланмоқда. Ислом дини таълимотларига кӯра киши то очликни ҳис этмаса овқатланмаслиги маъқул. Диний таълимотларда келганидек, еб ичиб, исрофгарчиликка йӯл бермаслик лозим.
Қайси вақтда овқатланиш мумкин? Ислом дини таълимотларида кунига неча маротаба овқатланиш мумкин? Бу ва шунга ӯхшаш саволларга жавоб топиш учун эшиттиришимизни тингланг.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда овқатланиш ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ислом нуқтаи назаридан дуруст овқатланиш ҳақида суҳбатлашамиз.
Таом емоқ-оддий инсонга хос амал. Аллоҳ таоло Пайғамбарларига пок таом емоқни амр қилиши уларнинг оддий башар эканлигига далолатдир. Шу билан бирга, таомнинг пок бўлиши Аллоҳ таолонинг амри эканлиги ҳам маълум бўлмоқда. Аллоҳ таолонинг амри эса, фарзу вожибни тақозо этади. Демак, ҳалол-пок таом емоқ Пайғамбарларга ҳам, уларнинг умматларига ҳам фарзу вожибдир.
Соҳа мутахассислари турли хил овқатланиш дастурлари бериб, диетологларнинг кӯпи кечки пайт камроқ ейишни тавсия этишади.
Бугунги кунда барча руҳий ва жисмоний касалликларнинг келиб чиқиши кӯп емоқдан бӯлганини бугунги кун илм ва диний таълимотларда ҳам тасдинланмоқда. Ислом дини таълимотларига кӯра киши то очликни ҳис этмаса овқатланмаслиги маъқул. Диний таълимотларда келганидек, еб ичиб, исрофгарчиликка йӯл бермаслик лозим.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилиши лозим. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади.
Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Ҳамма биладики, инсон қорни очганда овқат егиси келади. Аммо баъзилар овқатни кўриб қолса бўлди – қорни очмаган бўлса ҳам ейверади. Бу тўғри эмас. Тўқ қоринга овқат ейиш соғлиққа зарар етказади. Қорин очган пайтда ейилган овқат баданга яхши ҳазм бўлади ва фойда келтиради.
Агар одамлар нима истеъмол қилиш, қай пайтда овқатланиш ва қайси миқдорда овқатланишни билишса, кӯплаб касалликлар олдини олиш мумкин бӯлади. Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Инсон саломатлигига зарар етказмаслиги учун хилма-хил таомни бирининг устига бирини бетартиб танавул қилинмайди.
Инсон соғлом бўлиши учун ҳар доим овқатланишнинг одоби ва тартиб қоидаларига доимий равишда амал қилиб бориши зарур. Тарбияли инсон ҳамма жойда, ҳар бир жабҳада ўзининг одоб-ахлоқи билан бошқаларга намуна бўлади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Тушликдан ёки кечки овқатдан сўнг ёнбошлаб олиш зарарли, чунки ҳазм қилувчи ширанинг ошқозондан қайта қизилўнгачга ўтиши зарда қайнашига сабаб бўлади.
Кечки овқатдан сўнг дарров ванна қабул қилиш мумкин эмас.
Кечки овқатда тановул қилиш овқат ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади
Таомни борига шукр ва қаноат қилиш яхшисини ахтариб, ўзини овора қилмаслик мусулмон кишининг юксак одобларидан ҳисобланади. Мусулмон одам турмушдаги камчиликларни яхшилаш учун бор имкониятини ишга солиб ҳаракат қилади.
Аммо ризқ Аллоҳ таоло томонидан берилишини унутмаслик лозим. Шунинг учун ўзига берилган насибани Аллоҳ таолонинг иродаси билан берилди деб билиш лозим.
Дарҳақиқат, мукаммал динимизда барча нарсага фасоҳат билан ёндашилади. Инсоннинг жамоат жойларида ўзини яхши тутиши, ҳар қандай одобларга эътибор бериши, унинг маданияти, инсонийлигидан далолатдир.