Ислом ва саломатлик
Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулосага келдилар.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда оғиз бӯшлиғи ва унинг саломатлиги ҳақида суҳбатлашдик. Шунингдек тишларни тоза тутиш ҳақида бир қатор тавсияларни айтиб ӯтдик. Бугунги дастуримизда ҳам бу мавзуга идома берамиз.
Ӯтган дастуримизда араблар қадимда тишларни тозалаш учун “арок” дарахти танасидан тайёрланган мисвоклардан фойдаланишади деб такидлаб ӯтдик.
Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулосага келдилар.
Мисвокнинг энг афзали арок деб аталувчи дарахт буталаридан олинганидир. Чунки ушбу дарахтда инсон соғлиғи учун фойдали бўлган кўп моддалар борлиги илмий нуқтаи назардан тасдиқланган.
Шунингдек, арок дарахтининг илдизидан ҳам мисвок олинади. Баъзилар таъкидлашича, арокнинг шохларидан кўра илдизидан олинган мисвок сифатлироқ бўлар экан.
Арок дарахти Саудия Арабистони, Судан, Жанубий Миср, Чад ва Ҳиндистоннинг шарқий қисмида ўсади. Арок дарахти ўсмайдиган мусулмон давлатларида бошқа дарахтлардан мисвок қилинади. Аммо ҳозирда арок дарахти мисвокининг экспорти кенг йўлга қўйилган ва бу барча мусулмонлар учун қулайлик туғдирмоқда. Ҳозирда баъзи ширкатлар арок ва шу каби дарахтлар навда ва илдизларининг экстрактидан фойдаланиб тиш ювиш маъжунлари (пасталари) ишлаб чиқармоқда. Аҳамиятли томони шундаки, арок дарахтининг экстракти қўшиб тайёрланган маъжунлар бошқа тозалаш воситаларига қараганда тишларни кўпроқ оқартиради ва самарали тозалайди. Бу арок дарахтининг илмий мўъжизасидир.
Шу сабабдан бўлса керак, бугунги кунда ушбу дарахтдан фойдаланиб, тиш пасталари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Аммо бу фақат арок дарахтидан тайёрланган тиш пастасида тишни тозалаш, мисвок қилиш, бошқаси ҳисобмас дегани эмас. Ҳозирги кундаги замонавий тиш ювиш воситаларидан фойдалансак ҳам, мисвок қилган бўламиз, албатта. Чунки мақсад оғизни тозалашдир. Таърифланган тарзда тиш тозалигини таъминлайдиган энг яхши восита мисвокдир. Тиш пасталари оғиздаги фойдали ва зарарли бутун микробларни ўлдирса, мисвок фақатгина зарарли микробларнигина ўлдиради.//
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Мисвокнинг фойдалари 30 дан ортиқ. Улардан энг кичиги ғам-ташвишни кетказади, энг яхшиси эса, ўлим олдида шаҳодат келтиришни хотирлатади. Мисвок ўлимдан бошқа барча нарсага шифодир. Сиротдан ўтишни ҳам осонлаштиради, қаришни ҳам секинлаштиради.
Мисвок оғизни тозалайди, кўзни жилолантиради, оғиз ҳидини ва кирини кетказади, тишларни оқартади. Милкларни қувватлантиради. Таомни ҳазм қилишни осонлаштиради, балғамни тўхтатади. Намознинг савобини орттиради. Қуръони каримнинг йўли бўлган оғизни тозалайди. Оғиз ҳидини гўзаллаштиради, кишининг фасоҳатни орттиради, меъдани соғломлаштиради, шайтонни ранжитади, савобларни кўпайтиради, сафрони ажралишини тўхтатади. Бош томирларни тинчлантиради, оғриғини қолдиради ва руҳнинг чиқишини осонлаштиради.
Жаноби Пайғамбаримиз ҳар доим ёнида кўзгу, тароқ ва мисвок олиб юрардилар. Асҳоби киром жангларда ҳам мисвок ишлатишни канда қилишмасди.
Мисвок қилиш соф табиат талаб қиладиган амаллардан биридир. Биз тирноқ олиш, бурунга сув олиб тозалаш каби соф табиатимиздан бўлган амалларни қилишга қандай одатланган бўлсак, доим мисвок қилиб юришга ҳам шундай одатланмоғимиз лозим. Зеро, мисвок қилиш Роббни рози қилувчи амаллардан. Биз ҳам шу ниятда ушбу амалда бардавом бўлсак, иншааллоҳ, Аллоҳ таолонинг розилигига эришишимизга сабабчи бўлади.