июн 13, 2021 09:59
Дания — Финляндия учрашувининг биринчи бўлимида даҳшатли воқеа юз берди. Ҳеч қандай тўқнашувсиз ҳолатда Дания ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кутилмаганда майдонга йиқилиб тушди. Ҳаммаси 42-дақиқада юз берди, Кристиан ўнг қанотдан олдинга қараб ҳаракатланаётганди, бир неча қадам ташлагач, мувозанатни йўқотди ва майдонга йиқилди.