Финляндиянинг Ўзбекистонга 2 миллион доллар беғараз ёрдам беради
Финляндия Ўзбекистонга метеорологик лойиҳаларни амалга ошириш ва ривожлантириш учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди.
Лойиҳа Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг (Ўзгидромит) салоҳиятини тиклаш, кадрларни тайёрлаш, жумладан, табиий офатларни башорат қилиш ва уларга қарши курашиш, бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини рағбатлантиришга қаратилган.
Лойиҳа 2022 ва 2025-йилларда Финляндия метеорология институти ва Ўзбекистон гидрометеорология хизмати томонидан амалга оширилади.
Хабарда таъкидланишича, Финляндия Ўзбекистонни 2024-йилгача Марказий Осиёда янги стратегия доирасида минтақавий ривожланишни қўллаб-қувватлаш сиёсати соҳасидаги устувор ҳамкорлар рўйхатига аллақачон киритган ва учта асосий йўналиш, жумладан, Қонун устуворлигини, барқарор иқтисодий ривожланишни ва табиий ресурсларни бошқариш эволюциясини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни киритишни режалаштирган.