июл 26, 2021 12:32 Asia/Tashkent
  • Путин Россиянинг ҳарбий қудратини янада ошганини таъкидлади
    Путин Россиянинг ҳарбий қудратини янада ошганини таъкидлади

Россия президенти, бу мамлакат денгиз кучлари паради маросимида сўзлаган нутқида, Москва ўз ҳарбий денгиз қурол-яроқлари ва техникасини доимий ва мувафақиятли ишлаб чиқариб кенгайтирган деб изоҳлади.

Кеча Россия президенти Владимир Путин  Санкт-Петербургда бу мамлакат денгиз флоти ташкил  этилганининг 355 чи йиллигига бағишланган денгиз парадида билдирган нқтқида, Москва   ўз ҳарбий денгиз қурол-яроқ ва техникасини доимий ва мувафақиятли ишлаб чиқариб кенгайтирган ва ҳар қандай душманни аниқлаб лозим бўлганида ҳужум уюштириши ҳам мукин деб изоҳлади.

Россия президенти ўз сўзларида  Россия мумкин бўлган қисқа муддат ичида ўзининг флотини кичик қайиқдан океан кемаларга ва ядро билан жиҳозланган денгиз ости кемалари, қанотли ракеталарига  кўтариб етакчи денгиз кучлари орасида буюк ва муҳим мавқега эга бўлган деб қўшимча қилди.

Россиянинг катта денгиз паради Санкт -Петербург портида Эрон армиясининг 75-стратегик денгиз флоти иширокида ўтказилди.

 Эрон ислом республикаси денгиз кучларининг 75-чи денгиз гуруҳига қирувчи Саҳанд ва Макрон денгиз флоти 14 минг мойлни босиб ўтиб, Атлантика океани ва стратегик минтақаларини ўтиши билан Финляндия кўрфазида ушбу парадда қатнашди.

Санкт-Петребург портидаги денгиз парадида Эрон, Ҳиндистон ва Покистондан  4000 дан ортиқ элита денгиз кучлари иштирок этишмоқда.

Ёрлиқ