июл 25, 2021 15:55 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси флоти иштирокида Россиянинг буюк денгиз паради ўтказилди
    Эрон армияси флоти иштирокида Россиянинг буюк денгиз паради ўтказилди

Россиянинг катта денгиз паради Санкт -Петербург портида Эрон армиясининг 75-стратегик денгиз флоти иширокида ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия флотини ташкил этилганининг 325 чи йиллига бағишланган денгиз паради Россия президенти Владимир Путиннинг уйруғи ва дунёнинг йигирма мамлакатларининг юқори мартабали ҳарбий делагциялари жумладан Эроннинг 75-и сратегик флоти иштирокида бу мамлакатнинг Санкт-Петербург  порти ва Финляндия кўрфазида бўлиб ўтди.

 Эрон ислом республикаси денгиз кучларининг 75-чи денгиз гуруҳига қирувчи Саҳанд ва Макрон денгиз флоти 14 минг мойлни босиб ўтиб, Атлантика океани ва стратегик минтақаларини ўтиши билан Финляндия кўрфазида ушбу парадда қатнашди.

Санкт-Петребург портидаги денгиз парадида Эрон, Ҳиндистон ва Покистондан  4000 дан ортиқ элита денгиз кучлари иштирок этишмоқда.

 Ушбу параднинг асосий мурожаати сўнгги ойларда Россия чегараларида провакацион ҳаракатларини оширган АҚШ ва НАТОга огоҳлантириш бўлади.

Россия, Эрон, Ҳиндистон ва Покистоннинг денгиз кучларидан ташқари Бразилия, Аргентина, Венесуэлла, Хитой, Намибия, Кипр, Миср, Қатар, Баҳрайн, Сенегал ва Бангладешдан ҳарбий делегациялар ва денгиз қўмондонлари иштирок этмоқда.

 

Ёрлиқ