май 21, 2023 08:38
Япониянинг Хиросима шаҳридан бир қатор аҳоли “Еттилик” етакчилари йиғилишининг ушбу шаҳарда ўтказилишига қарши чиқди. Намойишда қатнашганлар қўлларида плакатлар кўтариб, дунёда уруш ва ядро қуролига қарши шиорлар айтишди. Бир парча матода шундай ёзилган эди: Америка Тинч океани минтақасидан чиқиб кетиши керак. Уруш учун тайёргарлик бўлмаслиги керак.