июл 09, 2022 10:19 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Япония ҳукумати ва хақига ҳамдардлик мактуби йўллади
    Эрон президенти Япония ҳукумати ва хақига ҳамдардлик мактуби йўллади

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Япония Бош вазири Fumio Kisidaга мактуб йўллаганида бу мамлакатниннг собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардллик билдирди.

Эслатиб ўтамиз кеча Япониянинг собиқ вазири бош Синдзо Абэ бу мамлакат ғарбидаги Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган чоғида ўққа тутилди ва оғир яралангани сабаб касалхонада дунёдан кўз юмди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ушбу мактубида  Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни вафоти муносабати  билан ҳамдардлик билдириб, марҳум Япония халқи учун буюк сиёсатчи ва Эрон Ислом республикаси ва Япония ўртасидаги тарихий муносабатларнинг ривожланишида муҳим рол ўйнаган халқаро миқёсидаги шахсият эди деб таъкидлади.

Раисий сўзлари якунида, Япония ҳукумати ва халиқга чуқур ҳамдардлик билдириб ушбу мамлакат собиқ бош вазирининг руҳига Худодан раҳмат сўради.

Олдинроқ ҳам Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Япония ташқи ишлар вазири Xayashi Yosimasaга йўллаган мактубида ушбу мамлакатнинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

 

Ёрлиқ