Технология ва сунъий интелект соҳасидаги Эрон ва Япония ҳамкорлигида янги боб очилди
-
Технология ва сунъий интелект соҳасидаги Эрон ва Япония ҳамкорлигида янги боб очилди
Эрон ва Япония алоқа вазирлари ўринбосарлари учрашувида сунъий интелект, рақамли иқтисодиёт ва барқарор инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари бўйича технологик ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги сиёсат, ахборот-коммникация технологияларини (AKT) ривожлантириш ва рақамли иқтисодиётни режалаштириш вазирининг ўринбосари Эҳсон Читсоз бугун Токио шаҳрида Япония ички иа ва коммуникациялар вазирлиги (MIC) халқаро ишлар бўйича вазир ўринбосари Таку Имагава билан учрашувида Эроннинг сунъий интелект соҳасидаги стратегик режаларини, алоқа инфратузилмасини мустаҳкамланиш билан таништирар экан, стартап экотизимини ва маълумотларни бошқаришини қўллаб-қувватлаб, Япония билан ҳамкорликни ушбу дастурларни кенгайтириш учун қимматли имкоинят деб баҳолади.
Япония Алоқа вазирлигининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Тако Имагава Эрон Ислом Республикаси алоқа вазири ўринбосарининг таклифларини олқишлаб, ўз мамлакати Япония ва Эрон ўртасидаги рақамли ҳамкорликнинг янги бобини бошлашга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди.
Эрон маҳаллий ва узоқ муддатли истиқболга эга рақамли трансформация йўлидан бормоқда ва Япония бу ёндаушвни қўллаб-қувватлайди ва Эроннинг конструктив таклифларни ўрганиб, бу ҳамкорликларни амалга оширишга тўлиқ тайёр деб таъкидлади, Тако Имагава.
Якунда томонлар қўйилган мақсадларни амалга ошириш ва уларга эришиш учун қўшма ижрочи ишчи гуруҳ тузишга келиб олишди.