-
Эрон Ислом Республикаси Президенти иштирокида Ғадир касалхонаси тантанали тарзда очилди
июл 07, 2023 12:34“Ғадир” номини олган мамлакатдаги иккинчи йирик, замонавий ва барча қулайликларга эга шифохона президент иштирокида “Тожриш шаҳидлари” тиббиёт, таьлим ва даволаш марказида “Вилоят” ва “Имомат ҳайити” байрами бўлмиш ийд Ғадир хум билан бир вақтда фойдаланишга топширилди.
-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санксияларини бекор қилишни талаб қилди
июл 07, 2023 11:10Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий ўринбосари Розмари ДеКарло Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюция ижросини кўриб чиқиш бўйича йиғилишида ядровий битимни "Эрон ядровий дастурининг тинч табиатини" таъминлашнинг энг яхши варианти сифатида таърифлади ва АҚШдан Эронга қарши санксияларни бекор қилишни сўради.
-
Эрон инсон ҳуқуқлари штаб-квартираси котиби фактларни аниқлаш гуруҳи деб аталмиш ҳайьатнинг шошқалоқ ва сиёсий ҳисоботини танқид қилди
июл 07, 2023 08:20Эроннинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош штаби котиби ўзини фактларни аниқлаш гуруҳи деб аталмиш ҳайьатнинг оғзаки ва дастлабки ҳисоботига жавобан шундай деди: Бу гуруҳнинг ҳисоботи шошқалоқ ҳаракат бўлиб, Эронга қарши ва ишончсиз манбалар асосида тўпланган.
-
Эрон вице-президенти Ўзбекистонда аёллар форумининг халқаро йиғилишида нутқ сўзлади
июл 06, 2023 12:34Эрон президентининг аёллар ва оила масалалари бўйича ўринбосари Аниса Хазалий хоним айтди:Эрон Ислом Республикаси аёллар ва қизларнинг таьлим соҳасидаги гендер тафовутини 97 фоизга қисқартириш орқали таьлим адолатини ўрнатиш бўйича дунёдаги биринчи муваффақиятли мамлакатлардан бирига айланди.
-
"Ричмонд Воягер" нефт танкери Эрон кемаси билан тўқнашиб кетганидан кейин қочиб кетди
июл 06, 2023 10:24Багам байроғи остидаги нефт танкери Ричмонд Воягер Эрон кемаси билан тўқнашиб кетганидан кейин халқаро денгиз қоидаларига риоя қилмай, қочиб кетди.
-
Эроннинг Ҳормуз бўғози яқинида иккита нефт танкерини қўлга олишга уриниши ҳақидаги даъво рад этилди
июл 06, 2023 06:32АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Эрон Ҳормуз бўғози яқинида иккита нефт танкерини қўлга олишга уринганлиги ҳақидаги даъвосидан кейин Эрон мудофаасидаги манба буни рад этди.
-
Маданият ва исломий иршод вазири: Эрон ва Россия халқлари янги халқаро тузумда муҳим рол ўйнайди
июл 06, 2023 05:53Эрон Маданият ва исломий иршод вазири шундай деди:Эрон ва Россия халқлари ўзаро ҳурмат, инсоний қадриятларнинг гуллаб-яшнаши, сўз эркинлиги ва ҳар қандай ҳукмронликдан қочишга асосланган янги халқаро тузумнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди.
-
Амир Абдуллаҳиён Озарбайжон Республикаси Президенти билан учрашди
июл 05, 2023 13:02Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Қўшилмаслик ҳаракати ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти билан учрашиб, суҳбатлашди.
-
Сардор Қоьоний: Женинда фаластинлик ёшлар Исроилни оғзига уришди
июл 05, 2023 11:45Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони алоҳида таькидлади: Сионист режим бутун кучларини Женин лагеридаги майдонга олиб чиқди, бироқ фаластинлик ёшлар унинг оғзига уришди.
-
Амир Абдуллоҳиан Европа барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигига урғу берди
июл 05, 2023 08:47Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён сешанба куни кечқурун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррел билан телефон суҳбатида Европанинг барча турдаги исломофобия билан жиддий ва самарали курашиши зарурлигини таькидлади.