сентябр 11, 2023 17:30 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Биз Кавказдаги воқеаларни сезгирлик ва жиддийлик билан кузатиб борамиз
    Каньоний: Биз Кавказдаги воқеаларни сезгирлик ва жиддийлик билан кузатиб борамиз

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Биз Кавказдаги ўзгаришларни сезгирлик ва жиддийлик билан кузатиб борамиз.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бугун (душанба) ҳафталик матбуот анжуманида шундай деди:Эрон ўзининг шимолий қўшнилари билан умумий чегаралари хавфсизлигига сезгир ва биз Эрон чегаралари хавфсиз эканлигига ишонтирамиз ва Кавказдаги ўзгаришларни сезгирлик ва жиддийлик билан кузатишда давом этамиз.

Каньоний қўшимча қилди:Биз Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ҳукумати билан алоқадамиз ва Арманистон ҳукумати Озарбайжондан янги ҳарбий можаро юзага келиши эҳтимолидан хавотир билдирди. Аммо Боку ҳукумати Эронга ҳарбий ҳужум қилиш нияти йўқлигини ва яқинда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар қиш мавсуми арафасида одатий ҳарбий ҳаракат эканини, чунки тоғли ҳудудларда ҳаракат тобора қийинлашиб бораётгани ҳақида хабар юборди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби икки томон ўртасида эришилган келишув асосида Эрон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида маҳбуслар алмашинуви ҳақида шундай деди:Биз маҳбуслар алмашинуви яқин келажакда амалга ошишига умид қиламиз.

Каньоний ҳам шундай деди:Эроннинг молиявий активларини блокировка қилишга келсак, бу биз ҳозиргача кўрган тушуниш ва чора-тадбирлар жараёнига асосланган эди, умид қиламизки, бу трансфер яқин кунларда амалга оширилади ва Эрон Ислом Республикаси активлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугунги бошқарувчилар кенгаши йиғилиши ҳақида ҳам шундай деди:Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Бошқарувчилар Кенгашининг бугунги йиғилишида Эроннинг ядровий фаолияти масаласи ядровий битимни амалга ошириш ва қолган масалаларни ҳал қилиш ва ҳимоя қоидаларининг икки ўқида муҳокама қилинади.

Каньоний таъкидлади:Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда. Умид қиламизки, Агентликнинг бу галги йиғилиши тўлиқ профессионал тарзда ўтади ва Агентлик Бош директори ўз касбий вазифаларини сиёсий тазйиқлардан четда туриб, бошқа давлатларга босим воситаси сифатида ишлатилмаслиги керак.

Ёрлиқ