сентябр 11, 2023 21:48 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Эрон Ислом Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Эрон Ислом Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорлик ҳужжати икки давлат ҳарбийлари томонидан имзоланди.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг учинчи йиғилиши якуний ҳужжати имзоланди.

Эрон Ислом Республикасининг Бокудаги элчихонаси маълумотига кўра, бугун (душанба) Боку шаҳрида Эрон Ислом Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳарбий амалдорлари икки давлат ўртасида ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари генерал Муҳаммад Аҳади олий мартабали ҳарбий делегация бошчилигида Эрон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа масалаларида ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг учинчи босқичини ўтказиш учун Бокуга жўнаб кетди.

Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазири Генерал Зокир Ҳасанов, Президент ёрдамчиси Ҳакмат Ҳожиев ва Бош вазир ўринбосари Шоҳин Мустафоев билан учрашди ва Озарбайжон Республикаси билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари юзасидан, айниқса, мудофаа ва ҳарбий соҳаларда ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Ёрлиқ