Оятуллоҳ Хоманаий: дунё ўзгаришлар остонасидадир
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Имом Хумайний /р.а/ ҳусейниясида Эроннинг Систон ва Балучистон ва Жанубий Хуросон вилоятларининг минглаб аҳолиси билан учрашувда, дунё ўзгариш ва инқлоб ёққасидадир деб айтдилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда, дунё ўзгариш остонасида эканлигига тўхталиб, ўзгаришлари асосий йўналишилари қатор масалалар, хусусан дунёнинг зўравон қудратларнинг заифлашини ҳам ўз ичига олишига аниқлик киритди.
Инқилоб раҳбари ўз сўзларида АҚШ ва баъзи Европа давлатлариниг зўравон қудратлари заифлашган ва тобора кучсизланиб бормоқда деб баён этдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек АҚШда " Инқилоб гуруҳи" номли гуруҳ ташкил этилган ва бу гуруҳнинг вазифаси давлат жумладан Эронда инқироз яратишдир деб маълум қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари инқироз гуруҳнинг вазифаси инқироз юзага келиши мумкин бўлган нуқталарни аниқлаш ва бу нуқталарни қўзғатишдир деб таъкидладилар.
Хоманаий ҳазратлари сўзларининг бошқа қисмида, АҚШдаги инқироз гуруҳи аъзолари Эронда бир неча инқироз нуқталари борлиги ва уни қўзғатиши керак деган хулосага келган. Бири этник тафовутлар, бошқаси диний тафовутлар ва яна бири жинс ва аёллар масаласи.
Улар бу масалалардан инқирозга юз тутиб, Эронга шу тарзда зарба бериб олиш ниятидалар, аммо мувафаққиятга эриша олмайдилар деб эълон қилдилар.