Хорижий ОАВларда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими ёритилди
-
Хорижий ОАВларда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими ёритилди
Эрон Ислом Инқилобиинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув ва жаноза маросими хорижий ОАВларда кенг ёритилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Теҳронда Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан видолашув маросими бошланганида турк ОАВлари тадбирни кенг ёритиб, реал вақт режимдани репортажлар, тасвирлар, видеолар ва кўплаб таҳлилларни тақдим этдилар ва уни халқаро янгиликлар ёритгичларнинг етакчи қисмига қўйдилар.
Туркиянинг Анадолий ахборот агентлиги , TRT канали, миллий геазеталари ва онлайн ОАВлари ва юқори мартабали хорижий делегацияларни иштирокига эътибор қаратиб. маросимни минтақанинг энг муҳим сиёсий ва дипломатик тадбирларидан бири сифатида таъриф қилдилар. Туркия матбуотида чоп этилган таҳилларнинг салмоқли қисми, ушбу маросимнинг минтақавий оқибатлари, Эроннинг қўшни давлатлар билан муносабатларнинг келажаги ҳамда унинг Ғарбий Осиёдаги жараёнларга таъсирига бағишланди.
Эрон Ислом Республикаси етакчиси Оятуллоҳ Сайид Али Хоманаийнинг жаноза маросимлари бошланган илк дақиқаларданоқ Хитой ОАВларида асосий янгиликлардан бирига айланди. Хитой ОАВлари маросими ҳақида хабар бериб, уни Эрон ва Ислом инқилобини қўллаб-қувватлаш учун турли соҳа вакиллари, сиёсий амалдорлар, диний етакчилар ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган, вакилларни бирлаштирган йиғилиш сифатида таърифладилар. Синхуа ахборот агентлиги маросим ҳақидаги хабарида ёзишича, Эрон пойтахти Теҳрон мамлактанинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимида қатнашиш учун йиғилган тули табақа вакиллари, сиёсий ва диний арбоблар ҳамда турли мамлакатлардан келган расмий шахсларни қабул қилди. Айрим Хитой ОАВлари ушбу маросимни Эрон Ислом Республикасининг бирлиги ва қудрати рамзи сифатида таърифлаган бўлса, бошқалар уни энг муҳим сиёсий ва диний воқеалардан бири сифатида баҳолади. China Media Group таркибига кирувчи CGTN ушбу видолашув маросмини ислом республикаси тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида таърифлаб, тадбирда кенгг жамоатчилик, диний арбоблар ва хорижий делегациялар катта сонда иштирок этаётганини қайд этди.
Россиянинг етакчи ОАВларидан 20 дан ортиқ журналист Инқилоб мужоҳиди ва шаҳид бўлган Имомнинг дафн маросимини ёритиш учун Теҳронга борган бир пайтда, бу мамлакатнинг телерадиокомпаниялари, ахборот агентликлари ва газеталар ҳам ушбу воқкени кенг ёритмоқда. «Российская газета" газетаси шундай ёзган: Теҳронда Эрон Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари билан расмий видолашув маросими бошланди, унда 100 га яқин мамлакатдан келган хорижий делегациячлар иштирок этмоқда. "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди: Дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан юқори мартабали расмийлар Эрон Ислом Инқилоби етакчисининг видолашув маросимида иштирок этдилар. TASS ахборот агентлиги Эрон ТИВ расмийларига таяниб, шунингдек, қууйидагиларни маълум қилди: Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросимда юзга яқин мамлакат вакиллари иштирок этдиоар.
«Взгляд» газетаси ҳам Имом Хумайнийнинг муқаддас мақсадларида расмий маросимнинг бошланиши ҳақида хабар эълон қилиб, шундай деб ёзди: Ушбу маросимда миллионлаб мотам тутувчилар, шунингдек. турли мамлакатлардан сиёсий ва диний арбоблар иштирок этди. «Лента» ахборот агентлиги ҳам маросим учун кўрилган хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратган ҳллда хабар берди: Эрон Ислом Республикаси расмийлари дафн маросими билан бир вақтда, Теҳронда махсус хавфсизлик чораларни жорий этдилар. Теҳрондан олинган хабарда "Релновая время" ахборот агентлиги ҳам маросимда Татаристон республикаси делегацияси ва Россиянинг бошқа делегациялари иштирок этганини ҳам алоҳида қайд этди.