Форс кўрфази сув йўли бошқармаси кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан ўтишдан огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100718-Форс_кўрфази_сув_йўли_бошқармаси_кемаларни_рухсат_этилмаган_йўналишлардан_ўтишдан_огоҳлантирди
Форс кўрфази сув йўлини бошқариш идораси (PGSA) расмий ҳисоби ижтимоий тармоқлардаги хабар орқали кема эгаларини баъзи чартерчилар томонидан кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан қатнашга мажбур қилиш юзасидан огоҳлантирди
(last modified 2026-09-27T08:41:11+00:00 )
сентябр 27, 2026 12:32 Asia/Tashkent
  • Форс кўрфази сув йўли бошқармаси кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан ўтишдан огоҳлантирди

Форс кўрфази сув йўлини бошқариш идораси (PGSA) расмий ҳисоби ижтимоий тармоқлардаги хабар орқали кема эгаларини баъзи чартерчилар томонидан кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан қатнашга мажбур қилиш юзасидан огоҳлантирди

Парс Тудэй хабар берганидек, Форс кўрфази сув йўлини бошқариш идорасининг расмий ҳисоби ижтимоий тармоқлардаги хабар орқали кема эгаларига баъзи чартерчилар томонидан кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан қатнашга мажбур қилиш юзасидан огоҳлантириш эълон қилди.

Форс кўрфази сув йўлини бошқариш идораси хабарининг тўлиқ матни қуйидагича:

«PGSA га баъзи чартерчилар кемаларни рухсат этилмаган йўналишлардан қатнашга мажбур қилаётгани ҳақида ҳисоботлар юборилган.

Бу иш кема, унинг эгаси, капитани ва экипажи учун молиявий зарар ҳамда ҳаёт ва соғлиққа хавф эҳтимолини келтириб чиқаришдан ташқари, ушбу кеманинг келгусида Ҳурмуз бўғозидан ўтишини ҳам жиддий чекловга дучор қилади.

Кема эгалари баъзи чартерчиларнинг мазкур ноқонуний ҳаракатларига нисбатан зарур диққатни қаратишлари лозим. Шунингдек, чартерчилар томонидан қоидабузарлик аниқланган тақдирда, ушбу компаниялар Номувофиқлик рўйхатига (NCL) қўшилади ва уларга тегишли барча кемаларнинг Ҳурмуз бўғозидан ўтиши чекловга дучор бўлади».