Эрон шимолидаги Бобул «Нуширвоний» университетида 862 нафар хорижлик талаба таҳсил қилмоқда
Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти Бобул шаҳрида жойлашган «Нуширвоний» технология университетининг илмий ва халқаро ҳамкорликлар бўйича директори шундай деди: ҳозирги вақтда ушбу технология университетида турли йўналишларда 862 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда.
Парс Тудей ИРНАга таяниб хабар беришича, доктор Ҳусайн Юсуфпур сешанба куни журналистлар билан учрашувда шундай деди: «Нуширвоний Бобул университети 1396 йилдан бошлаб халқаро талабаларни қабул қила бошлаган ва ҳозирги вақтда 862 нафар хорижлик талабага эга».
Унинг айтишича, халқаро талабалардан 454 нафари магистратурада, 394 нафари докторантурада ва 14 нафари бакалавриатда таҳсил олмоқда.
«Нуширвоний Бобул» университетининг илмий ва халқаро ҳамкорликлар бўйича директори шундай деди: ҳозирга қадар ушбу университетни 205 нафар халқаро талаба тамомлаган.
Сўнгги йилларда ушбу университет олимлари жаҳон рейтингларида юксак илмий ўринлар ва турли кафедраларни эгаллаб, университетнинг минтақа ва дунё миқёсидаги илмий мавқеини оширдилар.
Ушбу хорижлик талабалар фуқаролик муҳандислиги, механика, электр ва компьютер муҳандислиги, кимё, аниқ фанлар, саноат ва материаллар йўналишларида магистратура ва докторантура босқичларида таҳсил олмоқда. Ушбу битирувчиларнинг айримлари магистрлик даражасини олганидан сўнг докторантура босқичида ўқишни давом эттирмоқда.