Москвада Эрон санъати кўргазмаси очилди
«Минаб 168» номли катта маданий карвон доирасида «Россияда Эрон кунлари»ни ўтказиш мақсадида Москвага борган тасвирий санъат ва амалий санъат соҳасидаги эронлик санъаткорларнинг асарлари кўргазмаси Исломий маданият ва иршод вазири иштирокида Россия миллий декоратив санъат музейида очилди.
Парс Тудей хабар беришича, ИРНАга таяниб, ушбу кўргазмада эронлик санъаткорларнинг тасвирий санъатнинг 10 йўналиши ва ҳунармандчиликнинг 13 йўналишидаги ноёб асарлари намойишга қўйилди. Ушбу асарларнинг улуғворлиги ва гўзаллиги шу қадар юксак эдики, Россия маданият вазири ўринбосари ўз нутқида Москва аҳолиси ва сайёҳларни ушбу кўргазмага ташриф буюришга таклиф қилди.
«Россияда Эрон кунлари» расман бошланди: машҳур Москва залида миллий мусиқа садолари янгради