Зариф: АҚШ давлатини минтақадаги нуфузи ва зўравонлигининг вақти ўтиб кетган
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Ғарб хусусан АҚШ давлатини минтақадаги мустамликачилиги ва зўравонлигининг давраси якунланган деб айтди.
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Пекин университети талабалари тўпламида, шўролар иттифоқини парчаланишидан сўнг, ғарбликлар учун ўз навъидаги ғалаба ҳисобланадиган нотўғри бир тасаввур ва хом хаёллар вужудга келди ва айни шу хулосалар ва натижа чиқаришлар чорчубаисда АҚШ давлати ўзини бутун жаҳонда илк қудрат сифатида таништиришга уринган деб айтди.
Муҳамаджавод Зариф ўз сўзларида АҚШ давлати бу чорчубада бутун жаҳонда ўзини буюк қудрат эканлигини исботлаш учун Ироқ ва Афғонистон каби мамлакатларни ишғол этди аммо ушбу нотўғри хулоса ва тасаввурлардан келиб чиққан зўравонликлари давраси аллақачон ўтиб кетган деб аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек бутун жаҳон аҳли рупарасида кўп муаммолар мавжуд , экология маласаларидан бошлаб терроризм ва экстремизм каби муаммоларни мисол келтириш мумкин. Хитой давлати ҳам бутун жаҳон миқёсидаги муҳим бир сиёсий ўйинчи сифатида ҳозирги даврда катта ва фаол ўринга эга деб қайд этди.