Эроннинг ғарбидаги чегара ҳудудларида бир террорчилик гуруҳи йўқ қилинди
(last modified Wed, 07 Dec 2016 12:53:46 GMT )
декабр 07, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ғарбидаги чегара ҳудудларида бир террорчилик гуруҳи йўқ қилинди

Эрон ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик бўйича ўринбосарининг маълум қилишича, Эроннинг ғарбидаги чегара ҳудудларида бир террорчилик гуруҳи йўқ қилинди

Эрон ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик бўйича ўринбосарининг маълум қилишича, Эроннинг ғарбидаги чегара ҳудудларида бир террорчилик гуруҳи йўқ қилинди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик ва жамоат тартиби бўйича ўринбосари Ҳусайн Зулфиқорий бугун чоршанба куни Эрон сарҳадларида хавфсизлик мазусига доир ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, 3 нафардан иборат бўлган террорчилар Эроннинг ғарбий чегераларидан ушбу мамлакатга киришмоқчи бўлганларида, хавфсизлик ходимларининг кузатувлари натижасида улар йўқ қилинган. Шунингдек, Ҳусайн Зулфиқорий бу йилги Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросими ўтказилаётган пайтда 20 та террорчи гуруҳларнинг аниқланганига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, ушбу террорчилик гуруҳи Арбаъийн маросимида террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган ИШИД такфирчи террорчилик гуруҳига қарашли бўлган. Лекин Ироқ ҳарбий кучларининг ҳушёрлиги билан ушбу экстремистик гуруҳлар ўз вақтида қўлга олинган ва кўнгилсиз ҳолатларнинг рўй беришининг олди олинган.   

Ёрлиқ