декабр 07, 2016 19:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қирғизистон қизил ярим ой жамиятлари англашув меморандумини имзолашди

Эрон ва Қирғизистон қизил ярим ой жамиятлари қутқариш ва тайёргарликдан ўтказиш соҳасида англашув меморандумини имзолашди

Эрон ва Қирғизистон қизил ярим ой жамиятлари қутқарув ишлари ва тайёргарликдан ўтказиш соҳасида англашув меморандумини имзолашди. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон қизил ярим ой жамияти раиси Амир Муҳсин Зиёий ва Қирғизистон қизил ярим ой жамияти раиси Азамат Баялиновлар бугун чоршанба куни Теҳронда учрашди ва зарар ва талофат кўрган минтақаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳамкорлик қилиш, тайёргарлик ва таълим курсларини ўтказиш, шунингдек таълим ва қўшма амалиётлар соҳасида тажриба алмашиш ва халқаро федерация билан ҳамкорлик қилиш учун англашув меморандумини имзолашди. Эрон қизил ярим ой жамияти раиси Амир Муҳсин Зиёий ушбу жамиятнинг Қирғизистон қизил ярим ой жамияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.    

Ёрлиқ