Зариф: Баржом дастурини ижро этилишидан барча томонлар манфаат кўради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i10357-Зариф_Баржом_дастурини_ижро_этилишидан_барча_томонлар_манфаат_кўради
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон давлати халқаро ҳамжамият билан биргиликда БАРЖОМ дастурини ижро этилиши учун саъй ҳаракат қилади деб айтди.
(last modified 2018-08-22T17:48:45+00:00 )
декабр 08, 2016 19:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири Эрон давлати халқаро ҳамжамият билан биргиликда БАРЖОМ дастурини ижро этилиши учун саъй ҳаракат қилади деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Токиода Япониянинг халқаро ишлар муассасалари аъзолари тўпламида сўзлаган нутқида,  ядровий келишув фақат Эрон ва АҚШ ўртасида имзоланан биртомонлама келишув эмас балки  кўптомонлама келишув ҳисобланади. Бундан ташқари айрим бошқа мамлакатлар ва Европа Иттифоқи ҳам бевосита тарзда ушбу дастурда қатнашган шунингдек махсус резолюция чрчубасида БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан ҳам қабул этилган деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  албатта Баржом дастуринибоқи  қолиши ва ижро этилиши ҳам АҚШ ва ҳам халқаро ҳамжамият  фойдасидадир, чунки АҚШ давлати Эронга қарши жорий этган санкциялардан фойда кўргани йўқ, балки Эрон давлати ва халқи мантонат ва шижоат билан тура олишлари билан ўз хавфсизлиги ва иқтисодий ривожланишини йўлга қўйишган деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  Баржом дастурини ижро этиш давом этади чунки  дипломатлар барча нотўғри йўлларни синаб кўришганидан кейин тўғри бир йўли сайлаганлар деб аниқлик киритди.