Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ироқ шиалари миллий коалицияси раисини қабул қилдилар
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоиҳ Узмоъ Хоманаий АҚШ ҳардоим исломий мамлакатлар хусусан Ироқнинг қудрат олиши ва кучайишига қарши чиққан ва ҳеч қачон АҚШнинг иккиюзламачилиги ва алдовига ишониш мумкин эмас деб айтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Сайид Аммор Ҳаким ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни ўз ҳузурига қабул қилганида АҚШ давлати зоҳирий иддаоларининг аксича ҳеч қачон такфирий террористларни таг тубидан йўқ қилиш пайида бўлмаган . Вашингтон давлати ушбу террористлардан бир қисмини ўзининг келгуси ёвуз мақсадларини амалга ошириш йўлида суиистемол қилишни назарга тутган деб айидилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазраталари шунингдек ИШИД террористлари томонидан Ироқ нефтини сотилган вақтларга ишора қилиб уша пайтларда АҚШ давлати бу ҳолатни фақат томоша қиларди ва нефт ташувчи кемаларни нишонга олмасди бинобарин АҚШга ишониш мумкин эмас деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида Ироқ келажаги бугундан ҳам ёрқинроқ ва порлоқ бўлишини таъкиддлаб, Ироқ мамлакатининг ривожланиши Эрон ислом жумҳуриятининг манфаатидадир ва ҳар икки мамлакатнинг янада мустаҳкам мувофиқлаштиришлари ҳар икки томон фойидаисга ҳал бўлади деб аниқлик киритдилар.
Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Ироқнинг шиалари ўртасида махсус коалицияни ташкил этилганлигидан хурсандчилик изҳор этиб, бу масалани жуда муҳим янгилик эканлиги ҳамда ваҳдат ва бирлик сутунларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Ул зот шунингдек Ироқ шиалари миллий коалициясининг раиси, аъзолари ва барча жараёнларини асосий вазифаларини ўта мушкул ва қийин эканлиги ва уларни ҳар қандай қарор чиқаришлари ва хатти ҳаракталари ҳам Ироқ, минтақа ва ҳатто исломга таъсирчан эканлигини айтиб ўтдилар.
Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Сайид Аммор Ҳаким ҳам бу учрашувда Эрон ислом жумҳуриятини барча ҳимоятларини олқишлаб Ироқдаги шиалар миллий коалициясининг муҳим ютуқларидан бирини Ҳашадулшаъбий қонунини қабул этилганлиги эканлигини айтди. Зеро унга кўра, миллий коалиция намояндаларининг мусбат овоз беришгани ва тарфдорлик қилишганига қўшимча, шиалар коалицияси турли гуруҳлар ва жараёнлар қарашларини ҳам ўзига жалб этишга муваффақ бўлди.