АҚШнинг иккиюзламачи башараси Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари нигоҳидан
АҚШ давлати ташқи кўринишдаги иддаоларининг аксича, ҳеч қачон такфирий террористларни таг- тубидан нобуд қилиш пайида бўлмаган.
Аксича Вашингтон давлати ушбу террористларнинг бир қисмини ўзининг келажакдаги ёвуз ва ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланишни назарга тутган.
Кеча Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Аммор Ҳаким ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни ўз ҳузурига қабул қилганларида ушбу масалага ишора қилиб, АҚШ давлати ҳардоим исломий мамлакатлар хусусан Ироқ давлатини қудрат олишига қарши чиқиб келган,шу сабабдан исломий мамлакатлар ҳеч қачон АҚШга ишонмасликлари керак деб айтдилар.
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Сайид Аммор Ҳаким ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни ўз ҳузурига қабул қилганида АҚШ давлати зоҳирий иддаоларининг аксича ҳеч қачон такфирий террористларни таг тубидан йўқ қилиш пайида бўлмаган . Вашингтон давлати ушбу террористлардан бир қисмини ўзининг келгуси ёвуз мақсадларини амалга ошириш йўлида суиистемол қилишни назарга тутган деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек ИШИД террористлари томонидан Ироқ нефтини сотилган вақтларга ишора қилиб уша пайтларда АҚШ давлати бу ҳолатни фақат томоша қиларди ва нефт ташувчи кемаларни нишонга олмасди бинобарин АҚШга ишониш мумкин эмас деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида Ироқ келажаги бугундан ҳам ёрқинроқ ва порлоқ бўлишини таъкидлаб, Ироқ мамлакатининг ривожланиши Эрон ислом жумҳуриятининг манфаатидадир ва ҳар икки мамлакатнинг янада мустаҳкам ҳамкорликлари,мувофиқлаштиришлари ҳар икки томон фойидасига ҳал бўлади деб аниқлик киритдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини Ироқ келажаги борасидаги қарашлари ва ул зотнинг Ироқ тараққиёти билан хавфизлиги ҳам таъминланишини таъкидлаганлари исломий Эрон жумҳуруяти ва тузумини халқаро қонун қоидалар ва ҳатто улардан ҳам ташқари қонунларга риоя қилиши ҳамда минтақа халқларининг муштаарк душманлари хатти ҳаракатларидан огоҳ бўлганлигидан далолат бермоқда.
Минтақа душманлари бир вақта Саддом режимини ҳимоя қилиб Ўрта Шарқда кенг қамровли урушни йўлга қўйишган бўлсада бугунги кунда олдинги зўравонлик ақидлалари билан терроризмга қарши курашни баҳона қилиб минтақанинг сиёсий харитасини ўзгартириш пайидадирлар.
Минтақанинг ҳозирги шароитида ваҳдат ва бирликка эътиборсизлик кўрсатиш ва минтақа масалалари ҳақиқатларини кўрмаганга олиш, АҚШ давлатини ёвузликка асосланган мақсадларига яқинлаштириши мумкин. АҚШ бошчилигидаги буюк қудратларнинг асосий мақсадлари фитна ва ички ихтилофлар солиш йўли билан минтақа давлатларини ,ўзларига қарам қилишдир. Айрим пайтларда этник низолар шаклида бундай фитна ва низолар ва бошқ айрим пайтлар сепаратистик ҳаракатлар ва бошқа жойда шиаларга қарши оқимларни ташкил этиш шаклида намоён бўлади. Ушбу фитна ва низолар тўғри тарзда аниқланмаганида АҚШни минтақа халқлари ўртасида низо солишни давом эттириши ва минтақага жиддий зарар етказишига сбаб бўлиши мумкин.
Шундай бир вазиятда хавфсизликни сақлаш ва таъминлаш биринчи галдаги масалалардандир. Хавфсизликни таъминлаш учун атроф муҳитда юз бераётган воқеа ҳодисаларни яхши била олиш ва барча таҳдидлар омиллари борасида огоҳ бўлиш зарурий бир амр ҳисобланади. Бу огоҳлик ҳам олдинги тажрибалар ва сиёсий ҳушёрлик йўли билан қўлга келади. Бугунги кунда Ироқ ўта қийин вазиятдан чиққан ва шиалар ваҳдати ва бирлиги ҳам махсус бир қудрат сифатида эътироф этилмоқда. Ушбу қудрат АҚШ мақсадлари ва сиёсатларини била олиш учун таъсирчан омил ҳисобланади. Бугунги кунда Ироқдаги ваҳдат эса ақлоният ва катта тажрибанинг натижасидир. Шу науқтаи назардан Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг сўзлари ёрқин келажак томон Ироқни йўналтириш учун йўл очиб берувчи тавсиялар сифатида хизмат қилади.
Сўнгги йиллар ичида Ироқда юз берган қонли ҳодисалар ва бу мамлакат халқнинг ранж азоблари ҳам АҚШ ва Ғарб давлатларини ҳеч қачон Ироқ ва минтақада хавфсизликни ўрнатиш пайида бўлишмаганлигини кўрсатиб бермоқда.
АҚШ давлати ҳатто йўл қўйган хатоликлари хусусан Алқоида ва ИШИД каби террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилганлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан воз кечмоқда.
Кечанги учрашувда ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Ироқнинг шиалари ўртасида махсус коалицияни ташкил этилганлигидан хурсандчилик изҳор этиб, бу масалани жуда муҳим янгилик эканлиги ҳамда ваҳдат ва бирлик сутунларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Ул зот шунингдек Ироқ шиалари миллий коалициясининг раиси, аъзолари ва барча жараёнларини асосий вазифаларини ўта мушкул ва қийин эканлиги ва уларни ҳар қандай қарор чиқаришлари ва хатти ҳаракталари ҳам Ироқ, минтақа ва ҳатто исломга таъсирчан эканлигини айтиб ўтдилар.
Ироқ шиалари миллий коалицияси раиси Сайид Аммор Ҳаким ҳам бу учрашувда Эрон ислом жумҳуриятини барча ҳимоятларини олқишлаб Ироқдаги шиалар миллий коалициясининг муҳим ютуқларидан бирини Ҳашадулшаъбий қонунини қабул этилганлиги эканлигини айтди. Зеро унга кўра, миллий коалиция намояндаларининг мусбат овоз беришгани ва тарфдорлик қилишганига қўшимча, шиалар коалицияси турли гуруҳлар ва жараёнлар қарашларини ҳам ўзига жалб этишга муваффақ бўлди.