Эрон армияси қуруқликдаги кучларининг ютуқлари
Муҳаммадур Расулуллоҳ (сав)-4 номли йирик ҳарбий машғулотлар ўтказилиши билан бир пайтда, Эрон армиясининг қуруқликдаги кучлари Эроннинг жанубий шарқидаги минтақада Эроннинг энг янги қуроллардан бўлмиш Тоҳир номли Снайпер ва Фарпод номли безпилот аппарати намойиш этилди
Муҳаммадур Расулуллоҳ (сав)-4 номли йирик ҳарбий машғулотлар ўтказилиши билан бир пайтда, Эрон армиясининг қуруқликдаги кучлари Эроннинг жанубий шарқидаги минтақада Эроннинг энг янги қуроллардан бўлмиш Тоҳир номли Снайпер ва Фарпод номли безпилот аппарати намойиш этилди. Эрон армиясининг қуруқликдаги кучларининг ўзини ўзи таъминлаш йўналишидаги жиҳод бригадаси ўринбосари Ризо Заввораийнинг айтишича, машғулотда намойиш этилган Тоҳир номли Снайпернинг отиш масофаси 1200 метр бўлиб, унинг дурбин билан таъсир кучи 800 метр бўлса дурбинсиз эса 400 метрни ташкил этади. Генерал Заввораийнинг таъкидлашича, ушбу янги ишлаб чиқарилган Снайпер Эрон армиясининг қуруқликдаги кучларининг эҳтиёжларини қондиришда муҳим ролга эга бўлган. Охирги йилларда Шоҳир ва Боҳир номли қуроллар ҳам ишлаб чиқарилган эди. Эрон армиясининг қуруқликдаги кучларининг Муҳаммадур Росулуллоҳ (сав) номли ҳарбий машғулотларининг иккинчи кунида Фарпод номли учувчисиз учадиган аппарат ҳам синовдан ўтказилди.