декабр 14, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон Индонезия билан ҳар томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр

Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон Индонезия билан иқтисодий, сиёсий, маданий ва илмий соҳадаги алоқалар кўламини янада ривожлантириш ва кенгайтиришни ижобий қабул қилган

Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон Индонезия билан иқтисодий, сиёсий, маданий ва илмий соҳадаги алоқалар кўламини янада ривожлантириш ва кенгайтиришни ижобий қабул қилган ва айни пайтда Индонезиянинг энергетика соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлашга тайёргарлик кўрмоқда. Эрон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Теҳронда Эрон ва Индонезиянинг олий мартабали расмийлари ва ҳайъатининг қўшма йиғилишидаги чиқишида Теҳрон ва Жакарта ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада осонлаштириш учун икки тараф ҳам ўз саъй-ҳаракатларини янада кучайтиришлари зарурлигини таъкидлаб шундай айтдики, банк алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва имтиёзли тарифлар ҳамда бевосита тижорат ишларини ўрнатиш учун ҳаракатлар ушбу йўналишда муҳим таъсирга эга бўлади ва ушбу мавзу икки давлат манфаатларини қамраб олади. Индонезия президенти Жоко Видодо ҳам ушбу йиғилишда ўз мамлакатининг Эрон билан алоқаларини имкон қадар янада кенгайтириш учун саъй-ҳаркат қилаётганини таъкидлаб шундай айтдики, ҳозирги шароитда ядровий келишувга эришилгани, икки юрт ўртасида муштарак тижорат алоқаларини ва инвестиция киритиш соҳасини янада ривожлантириш учун муносиб ва катта имкониятлар яратилди ҳамда ушбу қулай фурсатдан ва имкониятлардан фойдаланиш керак . 

Ёрлиқ