Руҳоний: шиа ва суннат аҳли дўст, биродар, ҳамда буюк ислом дини ва ислом пайғамбарининг пайравлари ҳисобанишади
(last modified Thu, 15 Dec 2016 13:22:00 GMT )
декабр 15, 2016 18:22 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти бутун ислом оламини ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) таълимотлари соясида бирлик, ваҳдат ва биродарликка чақириб, шианинг ярим оийи ҳам суннат аҳлининг учбурчаки ҳам нотўғридир, шиа ва суннат аҳли биродар бўлиб ислом дини ва ислом азиз пайғамбари (с) сиратларига издошлик қилишади деб қўшимча қилди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти  Теҳронда Исломий ваҳдат халқаро конференциясининг 30 чи даврасини бошлаш маросимида,  душманлар мақсадларини  исломий жомеалардаги имкониятлар ва фурсатларга барҳам бериш ва мусулмонлар ўртасида умидсизликни кучайтириш эканлигини таъкидлаб, минтақада хунрезликларни вужудга кеттириган   сионистик режим ва бошқа айрим гуруҳларнинг  мақсадлари  ёш мусулмонлар ўртасида умидсизликни кенгайтиришдир аммо  яқин келажакда душманларнинг ўзлари умидсизликка гирифтор бўлишади деб айтди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек,  исломдаги жиҳодни  зулм ва тажовуз  қаршисида тура олиш эканлигини таъкидлаб,  исломдаги жиҳод дин ва мусулмонлар обру иззатини ҳимоя қилиш маъносидадир ва  мусулмонларни ўлдириш ва ё мусулмонларни бошқа диндошлари ва бошқа  мусулмонларга қраши урушиши эмас деб изоҳлаб ўтди.

Эрон президенти ўз сўзларида  айрим мусулмонларни сионистик режимга нисбатан бадбинликни кучайтириш ўрнида бир бирига қарши думан бўлишлари в салбий қарашларини қаттиқ танқид қилар экан,  ёш мусулмонлар бошларини танасидан жудо қилишнинг асосий омиллари ва жинояткорлари Ғарб қудратлари ва уларнинг минтақадаги ҳомийларидир деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек Ҳалаб шаҳрини террорчилик гуруҳлар ишғолидан озод этилганлигига тўхталиб,  айрим қудратлар ва минтақадаги золим режимлардан баъзеларини терроризмдан абзал сифатида фойдаланишлари албатта самарасиз қолади деб ишонтирди.

 

Ёрлиқ