Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сўрия ўзгаришлари борасида маслаҳатлашдилар
декабр 15, 2016 19:33 Asia/Tashkent
Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия ташқи ишар вазирлари телефон орқали суҳбатларида Сурия шимолидаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човўш ўғлу бугун телефон орқали суҳбатларида Ҳалаб шаҳри ва Суриянинг бошқа минтақалари халқларига ёрдам етказиш борасида суҳбатлашдилар.
Айтиш керакки Ҳалаб шаҳри 5 йил тўқнашув ва урушдан кейин ниҳоят террорчилик гуруҳлар ишғолидан озод этилди.
Айни пайтда Россия армиясиг учувчисиз учоқларидан фойдаланиб террористларни Ҳалаб шаҳридан чиқиб кетишларини назорат этаётганини маълум қилган.