декабр 16, 2016 18:44 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг ўринбосари: Жаҳонда исломий уйғониш ҳаракатлари янада кенгаймоқда

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг ўринбосари Исломий уйғониш олий маслаҳат саммитидаги чиқишида, жаҳонда исломий уйғониш ҳаракатларини янада кенгайтиришни таъкидлади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг ўринбосари Исломий уйғониш олий маслаҳат саммитидаги чиқишида, жаҳонда исломий уйғониш ҳаракатларини янада кенгайтиришни таъкидлади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби ўрибосари Шайх Наъийм Қосем пайшанба куни Теҳронда Исломий уйғониш ассамблеясининг олий кенгаши йиғилишидаги чиқишида айрим мамлакатларда ҳақиқий исломий таълимотларга таяниб исломий уйғониш ҳаракатларига ишора қилиб, сўнги йилларда сезиларли даражада олдинга силжишлар бўлаётганини маълум қилди ва шундай айтдики, Имом Хумайни (ра) ҳаракатларининг бошланишида ва Исломий инқилоб ғалабасидаги Исломий уйғониш ҳаракатларининг бошланиши ҳақиқатдан ҳам ушбу ғалаба исломий уйғониш бошланиши сифатида рўй берган. Шайх Наъийм Қосемга кўра, ушбу исломий уйғонишлар Фаластин муқовамат фронтини  ва бошқа исломий марказларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, охирги йилларда Ислом оламида исломий уйғонишларнинг янада кенгайиб бораётганига гувоҳи бўлишимиз мумкин.  

Ёрлиқ