Шамхоний: Эрон, Россия ва Сурия ўртасида маслаҳатлашишни давом эттириш керак
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби, Сурияда сиёсий ва ҳарбий бўҳронни янада мураккаблашганлиги сабаб , Эрон, Россия ва Сурия муштарак чора тадбирлар кўриб чиқишлари зарур деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний Теҳронга сафар қилган Россия президенти махсус намояндаси Александр Лаврентьевни қабул қилганида Ҳалаб шаҳрини озод этилиши яна бир бор терроризмни ҳимоя қилишга қаратилган Ғарб ва унинг иттифоқчиларининг сиёсатларини маълум этди деб айтди.
Али Шамхоний ўз сўзларида Ҳалабда инсонлар талофатлари борасида ёлғон ва асоссиз хабарарни тарқатаётган, ғарблик, арабий ва иврит тилларидаги ахборот воситалари 3 йилдан бери Кафария ва Фуа шаҳарларида террорчилик гуруҳлар қўршовида бўлган жароҳатланган ва қари шахсларни чиқариш зарурлиги бораисда ҳеч қандай хабар тарқатишмайди деб қўшимча қилди.
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби ўз сўзларида Ҳалабда оташкесимни давом эттириш учун лозим кафолатларни кўриб чиқиш ҳамда бу шаҳардан қуролланган гуруҳларни узоқлашиши зарурлига тўхталиб, Ҳалабнинг ранж чеккан халқига ёрдам етказиш ва бу минтақа яшовчилари учун лозим хизматлар кўрсатилиши билан бирга тинч шароит ҳам яратиш зарур деб таъкидлади.
Александр Лаврентьев ҳам бу учрашувда Сурияда , ҳарбий, хавфсизлик ва сиёсий мувофиқлаштиришни кучайтириш учун Россия қарашларини баён этди.