Англия ва Сионистик режимнинг минтақадаги сиёсатларига барҳам берилди
(last modified Mon, 19 Dec 2016 12:44:45 GMT )
декабр 19, 2016 17:44 Asia/Tashkent
  • Англия ва Сионистик режимнинг минтақадаги сиёсатларига барҳам берилди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Англия ва Сионистик режимнинг минтақадаги сиёсатларига барҳам берилди деб айтди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Англия ва Сионистик режимнинг минтақадаги сиёсатларига барҳам берилди деб айтди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида, мухбирларнинг Англия ва Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари ва Эрон ислом жумҳуриятини минтақага таҳдид дея баҳо беришлари ҳақида берилган саволга шундай жавоб бердики, Эроннинг сиёсатлари очиқ ва аниқ бўлиб, улар муҳокама этаётган хавотирланишлар далилсиз ва асоссиз хаёллардир. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, минтақа фожеалари мустамлакачи мамлакатлар ва Сионистик режимнинг ғаламизлик ҳаракатларидан келиб чиққан бўлиб, улар ушбу ҳаракатларини Форс кўрфазидаги айрим давлатларнинг сохта тарғиботлари билан амалга оширмоқда. Қосемийнинг таъкидлашича, минтақа мамлакатлари Эроннинг қудратидан бохабар бўлиб, уларнинг хавотирланишларининг асосий сабаби бу, Эроннинг тараққий этиб бориши ва минтақадаги мақеъининг ошиб боришидадир. Шунингдек, Баҳром Қосемий эртага сешанба куни Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг Москвада уч томонлама йиғилишлари бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.    

Ёрлиқ