Теҳрон жума намозининг хутбалари
Ҳалабнинг озод этилиши террорчилар ва уларнинг ҳомийларини минтақада яккалатиб қўйди
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ҳужжатулислом Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда Ҳалабнинг озод этилиши муносабати билан барчани табриклаб, баён этди:Ҳалабда муқовамат фронтининг ғалабаси кўрсатдики, минтақа ортида бўлган йирик қудратлар ва радикаллар нефт пуллари ва ҳомийларнинг долларлари билан халқнинг қаршилиги баробарида тура олишмади.
Имом хатиб Сурия Ҳалабининг ғалабасини исломий тузум ғалабаси атаб, илова этди:Ҳалаб бугун ҳарамни ҳимоя этувчи шаҳидлар қонининг қиймати билан озод этилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Баҳрайн мазлум халқига ҳамда жаҳондаги инсон ҳақлари ва сўз эркинлигини ҳимоя этишга иддао қилувчиларнинг сукутларига ҳам ишора этиб, деди:"Баҳрайнликлар фақат сўз эркинлиги ҳамда шахсий эътиқод ва ҳуқуқларини хоҳлашади.Бироқ ушбу юртдаги ҳукмрон режим, нафақат уларнинг талабларига эътибор қаратмайди, балки масжид ва ҳусейнияларни бузиб уларнинг етакчиларини фуқароликдан маҳрум этиб, қамоқхоналарга ташламоқда.
Ҳужжатулислом Сиддиқий хутбалар охирида Яманда Саудия Арабистони режими томонидан қатл этиш ва оммавий қирғин каби жиноятлар содир этилаётганига ҳам ишора этиб таъкидлади:"Саудий режими мусулмонлар пуллари билан исломий ўлкаларни нобуд қилиш пайидандир. Аммо халқнинг бедорлиги ва бардошлиги ушбу режимни нобуд этади.