Январ 02, 2017 18:51 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари илмий тараққиётни инқилоб ва маънавий армонлар билан ҳамроҳ бўлишини таъкидладилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, мамлакат ва халқнинг юксак маънавий ва инқилобий  армонлари ҳамроҳлигидаги илмий тараққиёти, минтақа ва Ислом дунёси ҳамда жаҳон учун ибрат олишга замин яратади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, мамлакат ва халқнинг юксак маънавий ва инқилобий  армонлари ҳамроҳлигидаги илмий тараққиёти, минтақа ва Ислом дунёси ҳамда жаҳон учун ибрат олишга замин яратади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни эрталаб Шариф Саноат Университетининг илмий медалларни қўлга киритганлар ва юқори малакали мутахасислар билан учрашганларида шундай айтдиларки, Ғарб маданиятининг улкан моддий фаровонликларига қарамай, ҳозирги келишмовчиликлар, тақчилликлар ва сустлашиб кетган ҳолатлар маънавий ва илоҳий армонларнинг йўқлигидандир. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, айрим америкалик мутафаккирлар ва олимлар турли кўринишдаги фикрий, ақлий, амалий ва ахлоқий бузилишларнинг келиб чиқиши, оилаларнинг манбасидан келиб чиқишини, зўравонликларнинг кун сайин кўпайиб бориши, ахлоқий бузуқликлар, ўзини ўзи ўлдиришлар Ғарб жамиятида айниқса Америкада кўпайиб кетганлигини очиқ ойдин эътироф этишди. Ул ҳазрат Америка жамиятида кун сайин ортиб бораётган шафқатсизликлар ва зўравонликларга ҳамда қурол билан одам ўлдириш ҳолатларига ишора қилиб, шундай айтдиларки, Америкада инсонни ўлдириш ва қурол-яроғнинг кўпайиб кетиши катта муаммолар туғдирмоқда. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари муқовамат иқтисодидан қандай фойдаланиш кераклигини мамлакатларнинг мақсадларига боғлиқ деб атадилар.   

Ёрлиқ