Туркманистон биртомонлама тарзда Эронга табиий газ экспортини тўхтатди
Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Эронга табиий газ экспортини тўхтатганлиги ҳеч қандай сиёсий мақсадга эга эмас деб иддао қилди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида Эронга экспорт этадиган табиий газни тўхтатишга асосланган бу давлат ҳатти ҳаракатларига ишора қилар экан, Эроннинг табиий газ миллий ширкати ўз вақтида қарзини тўламаганлиги туфайли Туркманистон ҳам бу мамлакатга газ етказиб беришни вақтинчалик тўхтатди деб иддао қилди. Айтиш керакки Туркманистон давлати икки кун олдин биртомонлама тарзда Эронга табиий газ экспортини тўхтатиб қўйди.
Ашқобод давлатининг бу хатти ҳаракати Эроннинг шимоли минтақаларида кўп муаммоларни келтириб чиқарди.
Туркманистон давлати 2009 чи йили ҳам қишнинг ўта совуқ кунларида табиий газ қийматини ошириши билан уни Эронга етказиб беришни тўхтатганди.