Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний жаноза намозини Исломий Инқилобнинг муаззам раҳбари ўқиди.
Исломий Инқилобнинг муаззам раҳабари дафн этиш маросимида ҳузур топишлари билан Эрон тузуми салоҳиятини ташхислашнинг марҳум раиси Оятуллоҳ Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг жаноза намозини ўқидилар.
Бу маросимда мамлакатнинг расмий раҳбарлари иштирок этишди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг қадршунос халқи ҳам Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қадимий сафдоши ва исломий уйғониш ҳаракатининг фаол намояндаси бўлмиш Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний билан видолашиш учун келишди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг жасади Теҳрон университетида жаноза намози ўқилишидан кейин Имом Хумайний(р.а)-нинг пок ҳарамларида дафн этилади.
Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш раиси якшанба куни кечаси юрак хуружи сабабли Теҳронда оламдан ўтди.