Дунё мамлакатлари раҳбарлари Оятуллоҳ Рафсанжоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиришмоқда
Польша ва Татаристон автоном республикаси президентлари шунингдек дунёни айрим давлатлари сиёсий масъуллари кеча йўллаган мурожаатларида Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан Эрон халқи ва давлатига тасаллият билдирдилар.
ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра, Польша презденти Андре Дуда қилган мурожаатида, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан Эрон президентига ҳамдардлик билдирган.
Польша президенти ҳамдарлик макутбида, Оятуллоҳ Рафсанжонийни буюк бир шахсият ва Эроннинг энг муҳим сиёсий фигураларидан эканлигини таъкидлади.
Россиянинг Татаристон автоном республикаси Рустам Минихонов ҳам Ҳасан Руҳонийга йўллаган мурожаатида, Эроннинг энг буюк диний ва сиёсий шахсиятларидан бири бўлган Оятуллоҳ Рафсанжонийни вафоти мунсобати билан сиз ва бутун Эрон халқига тасаллият изҳор этаман деб ёзди.
Гуржистон бош вазири Георгий Кавирикошвили Тблисидаги Эрон элчихонасига бориб Оятуллоҳ Рафсанжоний хотираси дафтарини имзолади.
Никарагуадаги Эрон ислом жумҳурияти элчихонасида ҳузур топиши билан Кипр мудофаа вазири ҳам Эрон халқи ва давлатига чуқур тасаллият изҳор этди.
МАГАТЕ -Халқаро атом эенергияси ташкилоти директори Юкио Амано ҳам кеча Венадаги Эрон элчихонасига бориб, Оятуллоҳ Рафсанжоний вафоти муносабати билан Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик билдирди.